“Валютага оид, молиявий жиноятлар бутун дунёда тобора мураккаб тус олаётган таҳдидга айланмоқда. Бундай жиноятлар йўлига кучли тўсиқ қўйиш трансмиллий жиноий ташкилотлар билан курашишда асосий усул саналади. Махфий хизмат ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари дунё бўйлаб бир-бирларига ёрдам бериши жуда муҳим масала, шу сабабли биз Ўзбекистонда Бош прокуратура билан яқиндан ҳамкорлик қилишни истаймиз”,- деди Дениз Фейднер хоним.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Тошкентдаги АҚШ элчихонаси хавфсизлик бўйича минтақавий идораси ҳам ушбу меморандумни тузишда ўз ҳиссасини қўшди. “Бу меморандум Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг асосий мақсадларидан бири бўлган Қўшма Штатларнинг трансмиллий жиноий ташкилотларга қарши курашиш мақсадида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради”,- деди элчихона хавфсизлик бўйича минтақавий идораси вакили.
Валютани қалбакилаштиришни аниқлаш ва унинг олдини олишни асосий мақсад қилган АҚШ Махфий хизмати ташкил этилганига 150 йилдан ошди. Айни пайтда, АҚШ Президенти ва юқори лавозимли расмийлар хавфсизлигини таъминлашдан ташқари, Махфий хизмат АҚШ валютасини қалбакилаштириш, банк ишидаги фирибгарлик, почтадан ва замонавий алоқа воситаларидан фойдаланишдаги фирибгарлик, ноқонуний молиявий опреациялар ва улар билан боғлиқ кибер-жиноятчилик бўйича молиявий текширувлар олиб боради. Ҳуқуқ-тартибот органларимиз ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мамлакатларимизга молиявий дастак механизмларини текшириш ва таъқиб этиш орқали трансмиллий жиноий ташкилотлар ҳамда хавфсизлик таҳдидларига қарши туришга имкон беради.