Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/03/2018 АҚШ иммиграция қоидалари бўйича семинар
АҚШ иммиграция қоидалари бўйича семинар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасидаги Америка элчихонасининг Консуллик бўлими билан биргаликда «АҚШнинг саёҳат ҳужжатлари ва уларнинг ҳимоя хусусиятлари» ҳамда «Қўшма Штатлар учун янги замонавий иммиграцион визалар» мавзусида семинар ўтказди.

АҚШ элчихонасида МАК мутахассисларининг ушбу мамлакатнинг иммиграция қоидалари соҳасидаги билимларини ошириш ҳамда саёҳат ҳужжати нотўғри расмийлаштирилган йўловчиларни аниқлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда МАК Дирекцияси ходимлари ушбу мамлакатга кириш учун керакли ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ маълумот олиб, АҚШ янги иммиграцион визаси ва унинг ҳимоя белгилари билан танишдилар.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ элчихонаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси билан кўп йиллардан буён самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда ва Қўшма Штатларнинг иммиграция қоидаларига киритилаётган янгиликлар ҳақида ўз вақтида маълумот беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг