Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 04/08/2016 АҚШ глобал исишнинг олдини олиш учун МО мамлакатларига 15 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади
АҚШ глобал исишнинг олдини олиш учун МО мамлакатларига 15 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Америка Қўшма Штатлари глобал исиш муаммолари билан курашиш учун Марказий Осиё мамлакатларига 15 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтиради. Бу ҳақда 3-август куни АҚШ давлат котиби Жон Керри Вашингтонда ўтаётган Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашув давомида баёнот берди.

Мазкур учрашув C5+1 форматида бўлиб ўтди. C5+1 формати 2015-йилда ташкил этилган. Сентябрь ойида Нью-Йоркда АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказди. Ноябрь ойида АҚШ ва Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Самарқандда учрашув ўтказишди ва Самарқанд декларациясини қабул қилишди.

Жон Керрининг қайд этишича, АҚШ Марказий Осиё мамлакатларини иқлимнинг ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда қўллаб-қувватга тайёр.

Бу борадаги ишларни тез ва самарали бошлаб юбориш учун АҚШ ҳукумати мазкур йўналишга 15 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади, деди Керри.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг