Ёрдам дастурлари орқали, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖСТ) сил касаллигига барҳам бериш стратегиясини амалга ошириш мақсадида, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. ЖСТга кўра, дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ одам сил касаллигидан азият чекади. Сил касаллигининг олдини олиш имкони ҳамда давоси бор бўлса-да, ҳар йили 2 миллионга яқин одам ушбу касаллик туфайли оламдан ўтяпти. Ушбу касалликнинг олдини олиш ҳамда даволаш ҳақида аҳоли ўртасида етарли маълумот йўқлиги сил касаллигининг тарқалиб кетишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Бутунжаҳон сил касаллигига қарши кураш кунига бағишланган ташриф Қашқадарё вилоят сил касалликлари диспансери бош шифокори Тўлқин Ашуров томонидан ташкил этилди. 3 миллион аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган ушбу диспансер USAIDга қарашли силни назорат қилиш дастури орқали техник ёрдам қабул қилиб олди. 2015 йилдан буён бу дастур Ўзбекистоннинг тўрт вилоятида сил касаллиги тарқалишини бартараф этиб келмоқда.
Ташриф давомида, Спратлен хоним диспансер шифокорлари, ҳамширалари ҳамда АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан бемор муҳтож бўлган керакли ёрдамни беришга мўлжалланган ва ушбу касалликка чалинганларни тўлиқ соғайиб кетгунга қадар шифохонада қолиб даволанишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган сил касаллигига чалинган беморлар мактаби ҳамда Беморларни қўллаб-қувватлаш гуруҳи ходимлари билан учрашди. Элчи хоним, шунингдек, USAID томонидан беморлар ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлаш борасида уюштирилган машғулотларда малака оширган жамоа етакчилари билан ҳам учрашди.
АҚШ элчиси Спратлен шу қаторда USAID томонидан ташкиллаштирилган илмий машғулотларда қатнашиб қайтган, сил касаллиги ҳақида хабар бериш, у ҳақидаги мақолалар ва ушбу касалликка чалинган беморлар орасида стигма ва камстиш каби ҳолатларни камайтиришга ҳисса қўшган журналистлар билан учрашишга муваффақ бўлди.