24-октябрь куни давлат котиби ўринбосари Шэннон Қозоғистон пойтахти Остонага бориб, ҳукумат мулозимлари ва АҚШ алмашув дастурлари битирувчилари билан учрашади. Шунингдек, у “2017 йил ЭКСПО” маркази ва Қозоғистон Миллий музейига ташриф буюради. 26-27-октябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда у мулозимлар, парламент аъзолари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади. Жаноб Шэннон Марказий Осиёдаги Америка университетида нутқ сўзлайди, университетнинг “С5+1” Ёшлар кенгаши аъзолари билан кўришади ҳамда “Уркун” ёдгорлигини бориб кўради. Сўнгра, Давлат котиби ёрдамчиси Шэннон Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташриф буюриб, юқори лавозимли расмийлар, ишбилармон доиралар ва фуқаролик жамияти вкиллари билан учрашади, Шунингдек, у қатор маданий мерос обидалари, жумладан Регистонни ҳамда биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.
Давлат котиби ўринбосари Шэннон сафари натижасида Қўшма Штатлар Марказий Осиё ҳукуматлари ва халқлари билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга умид билдиради.