Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 11/04/2016 АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари билан учрашув
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 9-апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблумни қабул қилди.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолари ва истиқболлари, жумладан Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари ва Ўзбекистон делегациясининг 2016-йил январь ойида Вашингтон шаҳрида ўтказган музокаралари натижалари муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни барқарор ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг