Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 28/01/2019 “Ақлли шаҳар” концепцияси: “Smart Grid + Wi-Fi 2.0” технологияси  тақдимоти
“Ақлли шаҳар” концепцияси: “Smart Grid + Wi-Fi 2.0” технологияси  тақдимоти

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пойтахтимизда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва АҚШнинг “Dreyfus Capital” компанияси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди. Унда “Ақлли шаҳар” концепцияси доирасида инновацион янгиликларни амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

Хусусан, АҚШнинг “Delta Energy & Communications” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Smart Grid” лойиҳаси. Ушбу лойиҳа ягона тизим бўлиб, унда электр энергия, газ, сув ва иссиқлик таъминотини Wi-Fi тизими орқали назорат қилиб бориш мумкин бўлади.  Бу аҳолининг доимий равишда тармоқ идораларига қатнашига чек қўйиши билан бир қаторда тизимдаги йўқотишлар, турли ноқонуний уланишларнинг олди олинади, авария ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, тезкор бартараф этиш имкониятини беради.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, “Smart Grid + Wi-Fi 2.0” технологияси жаҳон сдандартларига жавоб берадиган замонавий тизим ҳисобланади. Ҳисоблагичларнинг янги авлоди ягона тизимга жамланган бўлиб, унда ортиқча электр узатгичларисиз электр энергиясини тақсимлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш имконияти яратилган. Шу билан бирга, бу тизимга газ, сув ва иссиқлик таъминотини улаш ҳам мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг