Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Angren Pipe Plant"2025 йилда 12 минг тонна мис хом ашёсини қайта ишлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон 24 телеканали.
Мис — муҳим стратегик ресурс бўлиб, телеканал маълумотларига кўра, фақат Алмалик конь-металлургия комбинати заҳиралари 40 миллион тоннадан ортиқни ташкил этади.
2024 йилда Ўзбекистонда биржа орқали 100 минг тонна мис хом ашёси сотилган, улардан 85,3 минг тоннаси қайта ишланган ва натижада 9,4 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
"Angren Pipe Plant" мис хом ашёсини турли диаметрдаги мис трубаларини ишлаб чиқариш учун қайта ишлаш билан шуғулланади. 2024 йилда завод 7,5 минг тонна мисни қайта ишлади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 95% и экспортга жўнатилди. Шунингдек, ўша йили корхона ўз маҳсулотларини Европа бозорларига экспорт қилишни бошлади.
2025 йилда компания 12 минг тонна мис хом ашёсини қайта ишлашни ва 10 минг тонна мис маҳсулотларини экспорт қилишни мақсад қилган.
Завод 2013 йилда Тошкент вилоятидаги «Ангрен» махсус саноат зонасида ташкил этилган. Корхонанинг лойиҳа қуввати йилига 5-8 минг тоннани ташкил этади. Асосий хом ашё — 99,99% мис (GOST 5462001 бўйича) таркибига эга катодли мисни «Almalyk G‘MK» АЖ тақдим этади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 85% и асосан экспортга, 15% и эса ички бозорга йўналтирилади.