Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Иқтисод 26/08/2016 Ангрен ИЭСнинг янги энергоблоки ишга туширилди
Ангрен ИЭСнинг янги энергоблоки ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги иссиқлик электро станцияси (ИЭС)нинг янги энергоблоки ишга туширилди.

Лойиҳанинг қиймати 226 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур лойиҳа “Ўзбекэнерго” компанияси маблағлари ҳамда Хитой “Эксимбанки”нинг узоқ муддатли ва имтиёзли кредити ҳисобига молиялаштирилди.

Янги блокнинг қуввати 150 МВт ни ташкил этади. Лойиҳанинг амалга оширилиши ҳозирда йилига 600 млн. кВтс қувват бераётган электроэнергияни 869,36 млн. кВтс. гача кўпайтириш имконини беради.

Лойиҳанинг амалга оширилишида Хитойнинг “Harbin Electric International Company Ltd.” компанияси иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг