Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) –Бугунги кунда мамлакатимизда 44 та қўшма корхона фаолият юритмоқда. Шундан 28 таси ва 14 та корхона 100% Австрия капитали асосида иш олиб бораяпти. Булар, савдо-сотиқ, нефт-газ, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, инфратузилмани модернизация қилиш каби қатор соҳаларга тўғри келади. Икки томонлама мафаатли ҳамкорлик натижасида ўтган 2018-йилда ўзаро торвар айланмаси 108 млн 400 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шу каби маълумотлар пойтахтимизда ўтган Ўзбекистон - Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 7-йиғилишида тақдим этилди. Унда Австриянинг 26 та етакчи компанияси вакиллари иштирок этишди.
Форумда Австрия делегацияси вакиллари юртимизда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Қолаверса, ҳамкорликда фаолият юритаётган корхоналар сонини кўпайтириш бўйича ҳам келишиб олинди.
Соҳа вакилларининг берган маълумотларига кўра, 2018-йил Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ўзаро торвар айланмасининг ҳажми 108,4 млн АҚШ долларини ташкил этган. Шундан, 5,4 млн АҚШ доллари экспорт, 102,9 млн АҚШ доллари импорт хиссасига тўғри келади. Ҳозирги кунга қадар асосий экспорт маҳсулотларига мева ва ёнғоқлар, минерал ёнилғи, оорганик кимё ҳамда қора металлардан олинган маҳсулотлар ва бошқалар киради. Форум иштирокчилари мавжуд ҳажмларни янада оширишга қизиқиш билдириб, транспорт ва озиқ-овқат маҳсулотлари экпортини ҳам йўлга қўйиш бўйича келишиб олишди. Шунингдек, анжуман сўнггида икки мамлакатнинг ишбилармон доира вакиллари “В2В” форматидаги учрашувларни ҳам ўтказишди.