Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Англия Премер-лигасининг 27-туридаги «Бернли»–«Тоттенҳем» учрашуви вақтида майдон четидаги электрон шитлар орқали Ўзбекистонга саёҳат қилишга ундовчи реклама эълони намойиш қилинди.
Реклама матнида «Life is too short not to visit Uzbekistan» дейилган бўлиб, жумла «Ҳаёт жуда қисқа, Ўзбекистонга келишга улгуриб қолинг» маъносини англатади. Эълонда, шунингдек, 64 давлат фуқаролари учун Ў‘збекистонга кириш визаси талаб этилмаслиги тарғиб қилинди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан Kun.uz га маълум қилишларича, қўмита вакиллари АПЛнинг иккита ўйинида ЛЕД-экранларда Ў‘збекистон ҳақида реклама намойиш қилиш учун «Lagardere sport» компанияси билан музокаралар ўтказишган.
Манба: Tribuna.uz расмий сайти.