Валюта курслари 16/07/2025
$1 – 12778.12
UZS – 0.62%
€1 – 14931.23
UZS – 0.56%
₽1 – 164.01
UZS – 1.14%
Қидириш
Ўзбекистон 16/07/2025 Андижон вилоятида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахс ушланди

Андижон вилоятида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахс ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Т. фуқаро М.М.га қалбаки 1 900 АҚШ долларини ҳақиқий 900 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки долларлар ашёвий дилил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар, қалбакилигини билмаган ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг