Вилоят корхоналари томонидан 83 млн. АҚШ доллари миқдоридаги товарлар экспорт қилинди. Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, 44 янги корхона экспорт қилувчи корхоналар сафига қўшилди. Улар томонидан 67 млн. АҚШ долларидан зиёд миқдордаги товар ва хизматлар, жумладан, тўққиз турдаги янги маҳсулотлар экспорт қилинди.
Саноат маҳсулотлари 37,3 фоиз, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 7 фоиз, қурилиш ишлари 20,3 фоиз, чакана савдо айланмаси 14,8 фоиз, хизматлар 16,7 фоиз, асосий капиталга инвестициялар киритиш ҳажми 41,3 фоиз ошди.
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан, ҳисобот даврида 150,3 млрд. сўмлик инвестиция ҳисобидан 1 минг 283 та янги лойиҳа амалга оширилди. Биргина саноат соҳасида 244 та янги ишлаб чиқариш қуввати фойдаланишга топширилди. Янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 12 минг 700 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилди.