Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 05/12/2016 “Андижон-Москва” терюрар поезди қатнови йўлга қўйилди
“Андижон-Москва” терюрар поезди қатнови йўлга қўйилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ дан маълум қилишларича Тошкент орқали ўтадиган “Андижон-Москва” терюрар поезди қатнови йўлга қўйилди.

“Ўзтумирйўлтранс” АЖдан хабар беришларича, янги тезюрар поезднинг қатнови 2016-йилнинг 16-декабридан бошланади.

Мазкур йўналиш бўйича рейслар ҳафтасига бир маротаба жума кунлари амалга оширилади. Поезд Андижондан соат 11:10 да йўлга чиқса, Тошкентдан шу куннинг ўзидаёқ соат 18:50 да Москва томон йўл олади.

Поезд Москва шаҳрига уч суткадан сўнг соат 11:15 да етиб келади. Йўлга кетадиган вақт 74 соатни ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг