Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 13/04/2019 Андижон давлат тиббиёт институти талабалари халқаро олимпиада ғолиби
Andijon davlat tibbiyot instituti talabalari xalqaro olimpiada g'olibi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Андижон давлат тиббиёт институти талабалари жорий йилда иккинчи маротаба халқаро олимпиада ғолиби бўлишди.

2019 йилнинг 6 апрелида Россия Федерацияси Ставрополь давлат тиббиёт институтида 12 та жамоа иштирокида нормал физиология фанидан бўлиб ўтган халқаро олимпиадада Андижон давлат тиббиёт институтининг “Шарқ юраги” жамоаси иккинчи ўрини қўлга киритди.

Мазкур олимпиадада биринчи маротаба иштирок этишига қарамасдан, институт талабалари икки босқичда ўтказилган синовларда хорижлик тенгдошлари билан муносиб беллашдилар.

М.Усмонов, Г.Солижонова, К.Нажмиддинова, Э.Тўраев ва М.Мирзаҳановалардан иборат доцент А.Худаярова бошчилик қилган жамоа мусобақалар якунига кўра фахрли 2-ўринни эгаллади ҳамда 2-даражали диплом ва сертификат билан тақдирланди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг