Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2019 Амир Темур таваллуди муносабати билан 25 километрли автомарафон ўтказилади
Amir Temur tavalludi munosabati bilan 25 kilometrli avtomarafon o'tkaziladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 7 апрель куни Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахт кўчалари бўйлаб 25 километрли автомарафон ўтказилади.

Тадбир соат 09.00 да Қуролли Кучлар академиясининг 1-назорат ўтиш жойи (мўлжал Пушкин ҳайкали илгари турган майдон олди)дан бошланади. Автомарафон Мустақиллик шоҳ кўчасидан бошланиб, Кичик ҳалқа йўли орқали Бунёдкор ва ундан кейин Алишер Навойи шоҳ кўчалари бўйлаб ўтади.

Унда Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари шахсий автотранспорт воситаларида қатнашади. Марафон доирасида ҳарбийлар Амир Темур образини гавдалантириб, ўша йиллардаги аскарий кийимларни кийишади.

7 апрель куни соат 09.00дан 12.00 га қадар Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари учун ҳаракат чекланади.

Манба: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг