Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) делегацияси аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда атом энергетикаси ва унинг равнақи ҳақида сўз борди. Мазкур соҳанинг яратилиши нафақат энергетика, балки фан, кадрлар тайёрлаш каби соҳаларнинг жадал ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
Унда Ўзбекистон томони кадрларни тайёрлашга катта эътибор қаратаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди. Ҳозирги кунда ўзбекистонлик 58 нафар талаба “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядровий университетида таълим олмоқда. Шу билан бирга, Тошкентда мазкур университетнинг филиалини очиш ишлари олиб борилмоқда.