2020 йилнинг 10 июнь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков олиб борди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2017 йилдан буён Муассасага раҳбарлик қилиб келган Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Джамалдинов Алишер Худайбердиевич вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Джамалдинов Алишер Худайбердиевич 1975 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг шарқ мусиқаси факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида 2013-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган, хусусан Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фидокорона меҳнат қилган.
А.Джамалдинов 2018 йилдан бошлаб “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида ижодий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси жамоаси Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг муассасадаги самарали фаолияти учун миннаддорлик билдиради ҳамда келгусидаги ишларига ҳам муваффақиятлар тилайди.
Ўз навбатида Алишер Джамалдиновга ҳам бундан кейинги фаолиятида муваффақият ва самарадорлик ҳамроҳ бўлишига тилак билдиради.