Валюта курслари 06/01/2025
$1 – 12942.01
UZS – 0.21%
€1 – 13341.92
UZS – 0.38%
₽1 – 117.12
UZS – 1.57%
Қидириш
Технологиялар 04/01/2025 Alif компанияси ITFCдан Ўзбекистондаги Nasiya хизматини ривожлантириш учун молиялаштириш жалб қилди

Alif компанияси ITFCдан Ўзбекистондаги Nasiya хизматини ривожлантириш учун молиялаштириш жалб қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Alif гуруҳи Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Халқаро исломий савдо-молия корпорацияси (ITFC)дан $3 миллион жалб қилиш бўйича келишувга эришди.

Ушбу битим ИТФCнинг «Ипак Йўли» банки билан ҳамкорлиги доирасида амалга оширилиб, Ўзбекистоннинг хусусий секторини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Олинган маблағлар машҳур финтеч-хизмат Nasiyaни янада ривожлантиришга йўналтирилади.

Битим бўйича Alif компаниясига инвестицион компаниялар Ansher Capital ва TMT Global Advisors маслаҳат хизматларини кўрсатди.

Alif Uzbekistan бош директори Нуриддин Лафизовнинг таъкидлашича, ITFC билан ҳамкорлик fintech хизматларни кенгайтириш ва компаниянинг бозор позицияларини мустаҳкамлаш учун янги имкониятларни очади.

"Мазкур ҳамкорлик чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва инновацион молиявий маҳсулотларни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегиямизни акс эттиради. Биз, шунингдек, хорижда исломий облигациялар – сукукларни жойлаштиришни режалаштирмоқдамиз," — дея қўшимча қилди Лафизов.

Мазкур эмиссия халқаро Euroclear депозитарида рўйхатга олинади ва жалб қилинган маблағлар Ўзбекистондаги истеъмолчиларни кредитлашга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь ойида Alif Uzbekistan Насия хизматини ривожлантириш учун АҚШнинг Accial Capital инвестиция компаниясидан $20 миллион жалб қилган эди. Ушбу битим бўйича маслаҳат хизматларини ҳам ТМТ Global Advisors амалга оширган.

Alif Uzbekistan маълумотларига кўра, 2024 йилда финтеч-хизмат хорижий инвесторлар томонидан $50 миллионга яқин маблағ жалб қилган бўлса, компаниянинг Ўзбекистон бўлимига умумий инвестициялар ҳажми $150 миллиондан ошган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг