Александр Лукашенко Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 12 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди, деб хабар беради ЎзА.
Александр Лукашенко ушбу муҳташам майдон Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсатини, халқимизнинг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги эзгу интилишларини акс эттирувчи ноёб мажмуа эканини алоҳида таъкидлади.