Акушерлик ва гинекология маркази ходимларининг тадқиқотлари ноябрь ойида Санкт-Петербургда «Оттовские чтения» акушер гинекологлари учун ўтказилган илмий-конференцияда тақдирланди.
Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарияти ва мутахассислари томонидан тақдим этилди.
Родовспоможение (ҳомиладор ва туғадиган аёлларга тиббий ёрдам) хизмати бош муассасасининг тадқиқот марказида — акушерликдаги кескин вазият масалалари ёрдам сифатини ошириш резерви таҳлили билан.
Хусусан, беморлар оғир аҳволда қоладиган, лекин омон қолган «материнский сепсис» каби мураккаб асорат ва у билан боғлиқ бўлган «кескин вазиятлар» ёки «near-miss» деб аталмиш ҳолатлар кўриб чиқилди.
Near-miss халқаро термини бемор аҳволининг кейинги оғирлашишида турли хил пайдо бўладиган (режалаштирилмаган) воқеаларни аниқ хулосаларга келиш ва уларни амалда қўллаш учун тушунишдан, ушбу кескин ҳолатнинг катта хусусиятларини тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва ишлов бериш заруратлигидан пайдо бўлган. Хусусан, келажакда бундай кескин вазиятларнинг олдини олиш, ҳамда беморни оғир аҳволдан олиб чиқиб кетиш учун.
Кескин вазиятлар аудити (АКС) кескин ҳолатдаги беморларга қараш пайтида ҳақиқий қўлдан бой берилган имкониятларни қидириш ва уларни системалаштиришни мақсад қилган. Аниқланган қўлдан бой берилган имкониятлар асосида амалий тавсиялар комплекси ишлаб чиқарилади.
Бундай аудит 2020 йилда вилоятлар перинатал марказларида, ҳамда Тошкент шаҳрининг 3та туғруқ мажмуаларида ўтказилган.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНФПАнинг ҳудудий ваколатхонаси кўмагида АКС технологияси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жорий этилган ва ҳар доим унинг сифатининг, мунтазамлигининг ва тизимлилигининг ошиб бориши устида иш олиб борилади.
Кескин вазиятлар аудити туғруқхоналарда қўлдан бой берилган имкониятларнинг сабабларини тизимлаштириш имконини беради. Улар орасида, хусусан, самарали шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларининг билими ва кўникмаларининг етишмаслиги, қайсики, ушбу хизматнинг янада ривожлантирилишини ташкил этишни талаб қилади. Шунингдек, кескин вазиятларда Миллий клиник протоколларини жорий этиш ва уларга аниқ риоя қилиш ҳам шуларга киради. Ундай тавсияларнинг амалга оширилиши бўйича иш ўзининг ижобий натижаларини акушерлик амалиётида кескин вазиятларнинг камайиши кўринишида беради.
Шуни таъкидлаш жоизки, навбатдаги «Оттовские чтения» форуми Д,О.Отта номидаги Россия Акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-текшириш институтининг юбилей йилида ўтказилди. Мазкур таниқли илмий марказ 225 ёшга тўлди.
Форум давомида мутахассислар репродуктив саломатликни ўрганиш, сақлаш, ҳамда мустаҳкамлаш бўйича тажриба алмашдилар. Шунингдек, ушуб йўналишдаги ҳамкорликнинг йўлларини белгилаб олдилар.