Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 22/09/2017 АКТ вазирлиги ҳамда “Microsoft” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
АКТ вазирлиги ҳамда “Microsoft” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Microsoft” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари ифодаланган ҳужжат Ўзбекистон ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жаҳоннинг нуфузли компанияларидан бири бўлган “Microsoft” билан алоқаларни янги босқичга кўтаради.

Ҳужжатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни кучайтириш, Ўзбекистонда кибер хуружларга қарши тизимларини мустаҳкамлаш, ахборот технологиялари ва “булутли” технологияларда, шунингдек мобил ишланмалар, очиқ маълумотлар ҳамда “салмоқли маълумот” (big data) ни тарқатиш ва қайти ишлашда, дастурий таъминот ишлаб чиқариш, “интернет буюмлари” учун ишланмалар тайёрлаш йўналишларида инноватсияларни амалга ошириш каби истиқболли ҳамкорлик белгилаб олинди.

Ҳамкорлик меморандумига кўра, алоқалар босқичма-босқич мустаҳкамланиб боради ва амалга оширилади. Ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш шартларига кўра, “Microsoft” компанияси ўзбекистонлик мутахассислар билан “булутли” ва мобил технологиялар бўйича тажриба ҳамда билимларини ўртоқлашади, стартапларни амалга ошириш ва “булутли” ва мобил бизнес-ишланмаларни, очиқ ва салмоқли маълумот тизимларини яратиш, шунингдек АТ-кўникмаларни ва кибер хуружлардан ҳимояланиш бўйича ташкил қилинадиган машғулотларни ўтказишда малакали экспертлар билан қўллаб-қувватлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг