Музокаранинг асосий мавзуси блокчейн технологиясини ривожлантириш масаласи бўлди. Ушбу технологиялар ахборот-коммуникация технологиялари тараққиётидаги янги ва истиқболи порлоқ йўналиш бўлиб, тарафлар мазкур технологиялар ривожланишининг охирги тенденциялари юзасидан фикрлашишди.
Таъкидлаш жоизки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу технологияни фаол қўллаб келмоқда. 2018 йил 1 июньдан бошлаб Блокчейн ва бўлинган реестр технологиялари бўйича компетенция маркази ташкил этилади. Марказнинг асосий вазифалари кадрлар, яъни ишлаб чиқувчи мутахассислар, лойиҳа менежерлари, давлат хизмати амалдорлари, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, меҳмонлар яқинда ташкил этилган “Mirzo Ulugbek Innovation Center” информацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўлаб-қувватлаш инновацион маркази фаолияти билан ҳам таништирилди.