Учрашув давомида икки мамлакатнинг ахборот-технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар рақамли иқтисодиёт, АКТ мутахассисларини тайёрлаш, технопаркларни ривожлантириш, жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар малакасини ошириш, почта алоқасини ривожлантириш, рақамли телевидениени ривожлантириш ва бошқа муҳим йўналишларни кўриб чиқишди.
Музокаралар якунида мамлакатлар ўзаро ҳамкорликка қизиқиш билдиришди. Барча кўтарилган масалалар ва қисқа муддатда икки томоннинг ишчи гуруҳларини шакллантириш бўйича келишувга эришилди.Инвестицияларни бошқаришга ихтисослашган “Silverleafe Capital Parthers” компанияси 2004 йили Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида ташкил этилган. Ден Паттерсон “Merrill Lynch” хусусий мижозлар гуруҳида ўн йилдан кўпроқ ишлаганидан сўнг “Silverleafe Capital Parthers” компаниясига асос солган.