Унда лойиҳанинг 2018 йилда ўтказиладиган Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида иштироки учун зарур донорлик улушларини молиялаштиришда вазирлик иштироки келишиб олинди. Шунингдек, томонлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концептсиясида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш, хусусан аҳолига юқори даражали давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш келишиб олинди.
Учрашувда кун тартибига қўйилган бош масалалар, жумладан ахборот технологиялари ва ёшларнинг АКТ саводхонлигини ошириш (UNESCO, ITU) каби муассасалардан этакчи экспертларни жалб қилган ҳолда таълимнинг янги тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг январь ҳамда май ойларида вазирлик Тошкент ахборот технологиялари ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетлари, шунингдек БМТнинг «Тараққиёт» дастури билан ҳамкорликда 10 дан 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ахборот технологиялари танловини ташкил қилмоқда. Ҳозиргача юртимизнинг барча ҳудудларидан унда иштирок этиш истагида бўлган 450 нафар номзодлар рўйхатдан ўтганлар.