АКТ соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари диққатига!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
АКТ соҳасида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соҳада фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик ва бизнес субъектлари ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни вақтида аниқлаш, бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида, АКТ соҳасидаги тадбиркорларни ҳамкорликка чорлаймиз.
Бунинг учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сиздан мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар асосида тегишли сўровномани тўлдиришингизни сўрайди.