Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 31/01/2024 «Аккредитация тизимини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда техник тартибга солиш тизимини такомиллаштириш» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
«Аккредитация тизимини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда техник тартибга солиш тизимини такомиллаштириш» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

2023-йилнинг 31-январида «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги Қонун ва ундан келиб чиқадиган устивор вазифалар, аккредитация тизимини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда ҳукумат томонидан белгиланган вазифаларга кўра техник тартибга солиш тизимини такомиллаштириш» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК директори ўринбосари Зайниддин Ахмедов иштирок этди.

Анжуманда таъкидланганидай 2023-йил 27-февралда Ўзбекистон Республикаси «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-820-сон Қонун қабул қилинди. Ушбу ҳужжат соҳанинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаб, миллий сифат инфратузилмасининг такомиллашиши, Ўзбекистондаги аккредитация идорасининг Халқаро аккредитация ташкилотларида тўлақонли иштирок этишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, миллий ишлаб чиқарувчиларимизга қулайликлар яратиб, жаҳон бозорида ўз ўрнини топишига, техник тўсиқларни бартараф қилишга ёрдам бермоқда. 

Марказ фаолиятини рақамларда кўриб чиқсак, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида жами 275 та буюртма (127 та аккредитация, 148 та кенгайтириш) келиб тушган бўлиб, шундан;
112 та буюртманинг ижроси таъминланган (51 та аккредитация, 61 та кенгайтириш);
13 та буюртма буюртмачи хоҳишига кўра бекор қилинган;
150 та буюртма (69 та аккредитация, 81 та кенгайтириш) бўйича аккредитация ишлари амалга оширилмоқда.
2023 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида жами 112 та орган аккредитациядан ўтказилди (жами 521 та мавжуд), жумладан:
69 та лаборатория (жами 244 та); 
8 та калибрлаш лабораториялари (жами 21 та); 
15 та қиёслаш лабораториялари (жами 114 та);
2 та инспекция органи (жами 22 та); 
5 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи (жами 24 та);
13 та маҳсулотларни сертификатлаштириш органи (жами 89 та) аккредитациядан ўтказилди.

Таъкидланганидек, 2023 йил давомида 325 та органда инспекция назорати ўтказилиб, натижада 47 та органда фаолият вақтинча тўҳтатилган, 16 тасида тугатилган, 262 та органнинг аккредитация гувоҳномасининг амал қилиш муддати тасдиқланган. 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида синов лабораторияларини техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашдан ўтказиш учун жами 435 та буюртма келиб тушган бўлиб, улардан 333 таси маъқулланган, 13 та буюртма рад этилган. 89 та буюртма бўйича маъқуллашдан ўтказиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Марказнинг халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳам йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Масалан, 2023-йил давомида Марказ ходимлари қатор халқаро стандартлар бўйича Япония, Белоруссия, Ҳиндистон, Хитой, Корея, Турция, Қозоғистон каби бир неча давлатларда малака ошириб, тренингларда иштирок этиб келишди.
APAC MRA кенгаши доирасида 4 та аккредитация идорасининг APAC MRAга қўшилиши юзасидан қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этилди ҳамда IAF томонидан ишлаб чиқилаётган мажбурий тусдаги 6 та ҳужжат юзасидан Марказ ўз муносабатини билдирди. 
IAF CertSearch глобал тизимига Марказ томонидан аккредитациядан ўтган 24 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш органлари киритилди. 
68 та орган билан ўзаро келишув имзоланиб (шундан 54 та ILAC MRA ва 14 та IAF MLA), ILAC MRA ва IAF MLA қўшма белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим қилинди ҳамда аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалари қайта расмийлаштириб берилди.
2023 йилнинг апрел ойида Марказ ва Осиё-Тинч океани минтақаси аккредитация ҳамкорлиги (APAC) билан биргаликда “Малакани текшириш провайдерларини ISO/IEC 17043:2023 халқаро стандартга мувофиқ аккредитация қилиш” мавзусида Тошкентда минтақавий амалий семинар ташкил этилди. Унда АҚШ, Австралия, Ҳиндистон, Хитой каби давлатларнинг аккредитация идораларидан жами 21 та вакил иштирок этди.

Жумладан, Марказ вакиллари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида МДҲнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш (МГС)
давлатлараро Кенгашининг 63-йиғилишида, ҳамда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида аккредитация бўйича Илмий-техник қўмитасининг 51-йиғилишида ҳам масофавий шаклда иширок этдилар. 

2023 йилнинг 21-август куни Ўзбекистон аккредитация маркази билан Озарбайжон аккредитация маркази ўртасида аккредитация соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озарбайжонга расмий ташрифи доирасида имзоланди.
Осиё-тинч океани аккредитация хамкорлиги АРАС Annual Meetings йиғилишлари ҳамда
АРАС Бош ассамблеясининг 2023 йилдаги йиғилишида Марказ раҳбар ходимлари иштирок этдилар. 

2023 йил 6-15 ноябрь кунлари Канаданинг Монреал шаҳрида Халқаро аккредитация форуми (IAF) котибияти ҳамда Халқаро лаборатория аккредитация ҳамкорлиги (ILAC) котибияти томонидан IAF ва ILAC бош Ассамблеяси ва бошқа махсус қўмиталарнинг йиғилишларида Марказ вакиллари иштирок этишди.
Кадрлар тайёрлаш масаласида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУКнинг 2023-йил ўқув тадбирлар режаси”га кўра жами
130 нафар мутахассиснинг малакаси оширилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2024-йилнинг январь ойида давлатимиз раҳбари бошчилигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилдаги чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Техник тартибга солиш тизими ислоҳ қилиниши ва ҳукумат таркибига ўтказилиши айтиб ўтилди ва бир қатор вазифалар белгиланди.

Унга кўра 2024 йилда 1700та халқаро стандарт ва 19та техник регламентни қабул қилиш, 1200та корхонада халқаро сифат тизимларини жорий этиш, энг кўп экспорт бўладиган Европадаги 10та давлат билан миллий сертификатни икки томонлама тан олиш бўйича келишувни йўлга қўйиш, сифати кафолатланган маҳсулотлар турини 4000тадан 7500тага етказиш масаласи режалаштирилган.

Матбуот анжуманида ушбу режаларга эришиш учун тизим ташкилотлари олдида турган вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг