Тадбирда Марказ директори Ансабхон Закиров, директор ўринбосарлари Зайниддин Ахмедов, Шахноза Юлдашова, Марказ мутахассислари, мувофиқликни баҳолаш органлари вакиллари иштирок этишди.
Анжуманнинг очилиш маросимида сўзга чиккан Марказ директори А.Закиров 2023 йил давомида аккредитация соҳасида олиб борилган фаолият ҳамда ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди. Жумладан:
- Тиббий лабораторияларни аккредитация қилишга оид ISO 15189:2022 халқаро стандартининг янги талқинига ўтиш бўйича Марказ томонидан бир қатор ишлар олиб борилди. Ҳозирда тиббий лабораториялардан аризалар келиб тушган ва биз ушбу стандарт бўйича аккредитация ишларини олиб боришга тайёрмиз. Шунингдек, техэкспертларга ҳақ тўлаш масаласи ҳам такомиллаштирилди,-дея таъкидлади А.Закиров.
Таъкидлаш жоизки, ЎЗАКК томонидан 2023 йил январ-ноябрь ойларида жами 484 та мувофиқликни баҳолаш органларида (МБО) инспекция назорати ўтказилиб, 267 та аккредитация гувоҳномалари тасдиқланган, 196 та гувоҳноманинг амал қилиши тўҳтатилган (2 таси ўз хоҳиши билан, 194 таси аккредитация талаблари шартлари бузилиши сабабли) ҳамда 21 та гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган (15 таси ўз хоҳиши билан, 6 таси аккредитация талаблари ва шартлари бузилиши сабабли).
Айни давр кесимида жами 105та МБОлар аккредитация қилинган, шундан:
- метрология лабораториялари- 20та
- инспекция идоралари – 2та
-сертификатлаштириш органлари – 18та
-синов лабораториялари – 65та
2023 йил “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ушбу ҳужжат Миллий сифат инфратузилмасининг такомиллашиши, Ўзбекистондаги
аккредитация идорасининг Халқаро аккредитация ташкилотларида тўлақонли иштирок этишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, миллий ишлаб чиқарувчиларимизга қулайликлар яратиб, жаҳон бозорида ўз ўрнини топишига, техник тўсиқларни бартараф қилишга ёрдам бермоқда.
Тадбирда сўзга чиққанлар аккредитациянинг истиқболли режалари, янги аккредитация схемалари ва халқаро тажриба, тиббий лабораторияларни аккредитация қилиш фаолияти ва соҳанинг бошқа бир қатор долзарб йўналишлари бўйича маълумот бердилар.
Сўнгра иштирокчилар - лаборатория ва менеджмент тизимларини сертификатлаш органи вакиллари сессияларга бўлинган ҳолда машғулотни давом эттирдилар.