Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2019 АКФА университетида Ўзбекистон фуқароларининг бепул таълим олиши таъминланади
АКФА университетида Ўзбекистон фуқароларининг бепул таълим олиши таъминланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019 йилнинг 1 сентябридан Тошкентда олийгоҳлар сони яна 1 та га кўпаяди. АКФА университети 2019/2020 ўқув йилида 200 нафар талабани қабул қилади. Бу ва бошқа маълумотларга пойтахтимизда бўлиб ўтган АКФА университети очилиши бўйича матбуот анжуманида батафсил тўхталиб ўтилди.

Аҳамиятли томони, квотага кўра 100 нафар ўзбекистонлик талаба бепул, 100 нафар хорижлик талаба эса тўлов-шартнома асосида таҳсил олади.

Университет фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.

Таълим маскани хорижий мутахассисларни, шунигдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни жалб этган ҳолда етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқод муассасалари, хусусан, Корея Республикасининг Гачон университети билан кенг ҳамкорликни йўлга қўяди.

Олийгоҳда таълим жараёни инглиз тилида ташкил этилади ва 6 йил давом этади (2 йил тиббий тайёрлов курслари, 4 йил тиббий курслар).

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.

Университетда таълим олиш кундузги шаклда амалга оширилади.

Ўқув маскани биноси Шайхонтоҳур тиббиёт коллежи биноси ўрнида жойлашади. Реконструкция ишлари ва техник таъминот учун мазкур лойиҳага 5 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилади.

  •  АКФА университетида Ўзбекистон фуқароларининг бепул таълим олиши таъминланади

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг