Валюта курслари 11/11/2024
$1 – 12822.98
UZS – 0.11%
€1 – 13823.17
UZS – 0.42%
₽1 – 131.24
UZS – 0.52%
Қидириш
Иқтисод 08/07/2022 AKFA компанияси томонидан 110 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади
AKFA компанияси томонидан 110 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2022 йилда AKFA компанияси 110 миллион долларлик маҳсулотини экспорт қилади, бу 2021 йилга нисбатан (55 миллион доллар) икки баравар кўпдир.

Бу халқаро қурилиш бозорининг ўсиши ва CОВИД-19 касаллиги таъсиридан кейинги глобал иқтисодиётнинг тикланиши билан боғлиқ. Савдо учун янги бозорлар очилди, бу эса қурилиш материаллари, индустриал қисмлари ва транспорт сектори маҳсулотларига катта талабни келтириб чиқарди.

Бугунги кунда AKFA компанияси ўз маҳсулотларини дунёнинг 22 давлатига экспорт қилмоқда. Компания МДҲ бозорида экструзия (алюминий ва пластмасса) ва босим остидаги тайёрланадиган қуйма маҳсулотлар соҳасида энг йирик ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилардан бири ҳисобланади.

Корхона алюминий ва пластмасса профиллардан ташқари ойна ва эшик аксессуарлари, иситиш радиаторларини ҳам экспорт қилади. 

AKFA компанияси ҳар йили экспорт географиясини ошириб бормоқда. 2022 йилда АҚШ, Германия, Италия, Франция, Финляндия, Полша, Канада, Нидерландия, Австрия, Чехия ҳамда МДҲ давлатларига маҳсулот етказиб бериш бўйича янги шартномалар имзоланди. Бу корхонанинг ташқи бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш имконини берди.

Корхонанинг асосий экспорт маҳсулотлари алюминий ва ПВХ профиллар ҳисобланади. Бугунги кунда дунёда алюминий профилга талаб ортиб бораётганлиги сабабли ушбу маҳсулот танқислиги мавжуд. Шу муносабат билан AKFA компанияси экспорт қилувчи мижозларга хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, яъни етказиб бериш муддатларини қисқартириш, маҳсулот сифатини ҳам, логистикани ҳам яхшилаш устида ишлар олиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида корхона экспорт географиясини ошириш билан бирга, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар етказиб бериш бўйича ҳам иш олиб боришига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат корхонада мураккаб экструзия (алюмин ва пластик) профиллари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш кенгайганидан далолат беради, бу эса корхонага саноатнинг транспорт соҳаси учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берди.

Компания ўз маҳсулотларини аллақачон Cитроэн, Фиат, Гарденс каби компанияларга етказиб бермоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг