Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 23/11/2024 Акбар Жалилов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Акбар Жалилов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Жалилов Акбар Абдивохидович Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Акбар Жалилов 2014 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавриат, 2016 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ординатура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Навоий вилоятининг Конимех туманидаги бирламчи тиббиёт муассасасида бошлаган.

Турли йилларда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази инспектори, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги бош мутахассиси, Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бош мутахассис, Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Акбар Жалилов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг