Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Молия 20/01/2016 АКБ “Асака”нинг жами активлари 7,4 трлн.сўмни ташкил қилди
АКБ “Асака”нинг жами активлари 7,4 трлн.сўмни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йил 1 январ ҳолатига АКБ “Асака”нинг жами активлари 7,4 трлн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 2 021,7 млрд.сўмга ўсди. Бу ҳақида банкнинг матбуот–ҳизмати ҳабар беради.

Банк капитали ҳажми 915,7 млрд. сўмга етказилиб, 114,0 млрд.сўмга ўсишига эришилди.

Банкнинг жами кредит қўйилмалари ҳажми 3,4 трлн. сўмни ташкил қилди. Кредит қўйилмаларининг асосий қисмини узоқ муддатли кредитларни ташкил этди.

Банк томонидан 1150,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция кредитлари ажратилди. Банк лизинг амалиётлари ҳажми 49,9 млрд сўмни ва лизинг портфели ҳажми 140,0 млрд.сўмни ташкил қилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш учун 1 168,0 млрд. сўмдан зиёд миқдорда кредит маблағлари ажратилди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида жами 493,7 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Аҳоли омонатлари қолдиғи 599,1 млрд.сўмни ташкил этиб, 108,3 млрд. сўмга кўпайди. Банк томонидан 1,65 млн. донадан зиёд пластик карточкалар муомалага чиқарилиб, 189,3 минг донага кўпайди. Пластик карточкалар орқали амалга оширилган савдо айланмалар ҳажми 1987,4 млрд.сўмни ташкил қилиди.

Банк томонидан 10311 та терминал ўрнатилди, 8981 корхонада «иш ҳақи» лойиҳалари жорий этилди. Банк тизимида 27 та банкомат ва 46 та инфокиоск аҳолига ва банк мижозларига хизмат кўрсатиб турибди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг