Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Самарқандда академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Бир неча кун давом этган мусобақада барча вилоятлардан келган эшкак эшувчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Мусобақанинг сўнгги кунида параровинг бўйича спортчилар 1000 метр масофага ўтказилган баҳсда ғолиблик учун беллашдилар. Эътиборингизга қатор йўналишларда маррага биринчи бўлиб етиб келган параровингчилар рўйхатини ҳавола қиламиз:
Эркаклар (PR3), жуфтлик:
1-ўрин: Достон Сарибоев, Аброр Муқимов – 5.02,91
Эркаклар (PR3), жуфтлик бошқарувчи билан:
1-ўрин: Қудратбек Раҳимов, Қудратилло Ҳабибуллаев, Аброр Шербўтаев – 4.40,96.
Аёллар, PR1:
1-ўрин: Гулноза Маматкулова – 6.20,33.
Микст (PR2):
1-ўрин: Отабек Қўчқоров, Гулчирой Эсанбаева – 4.29,22.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.