Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/09/2020 Аҳолини табиий газ билан таъминлашдаги муаммолар тўғрисидаги парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди
Аҳолини табиий газ билан таъминлашдаги муаммолар тўғрисидаги парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди

 

Маълумки, Сенат томонидан аҳолини табиий газ билан таъминлашдаги муаммолар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилган эди. Олий Мажлис юқори палатасининг еттинчи ялпи мажлисида ушбу парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

 

Таъкидланганидек, аҳолини табиий газ билан таъминлаш, табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш борасидаги вазифалар асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалга ошириб келинаётир.

 

Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига асосан углеводород хомашёсини қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш, газ-транспорт тизимини модернизация қилиш, табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, етказиб бериш ва сотишни ҳисоб-китоб ва назорат қилиш ишларини такомиллаштиришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Шу билан бирга, инвестиция лойиҳаларини танқидий ўрганиш ва мақбуллаштириш, уларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш ва нефть-газ тармоғи корхоналарида молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва каби қатор вазифалар амалга оширилмоқда.

 

Мажлисда бу борада учраётган муаммо ва камчиликларга урғу берилди. Хусусан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини табиий газ билан таъминлашда қатор камчиликларнинг мавжудлиги сақланиб қолаётганлиги, табиий газ етказиб бериш шартномаларини тузишда газ таъминоти корхоналари томонидан табиий газни транспорт қилиш ва етказиб беришнинг ҳақиқатда мавжуд имкониятлари инобатга олинмаётганлиги, ҳудудларда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланмаган хонадонларни хатловдан ўтказиш ишлари сифатли ташкил этилмаётганлиги қайд этилди.

 

Бундан ташқари, аҳолини газ билан таъминлаш борасидаги камчиликлар ва муаммоларни аниқлаш мақсадида амалдаги қонун ва қонун ости ҳужжатларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш талабларига жавоб бериши бўйича қайта кўриб чиқиш ишларнинг суст ташкил этилганлиги, аҳолининг табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни талаб даражасида таъминлаш мақсадида тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларининг талаб даражасида қайта кўриб чиқилмаётганлиги каби муаммолар бўйича амалий чоралар кўрилиши зарурлиги таъкидланди.

 

Мазкур масала маълумот учун қабул қилинди. Лекин ҳудудларда ушбу йўналишда мансабдор шахслар томонидан айрим камчиликларга йўл қўйилаётгани ҳамда фуқаролар мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Энергетика вазирлигининг ахборотини эшитиш таклифи билдирилди.  

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг