Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Молия 20/10/2016 “Agro Invest Sug’urta” АЖ лицензияси бекор қилинди
“Agro Invest Sug’urta” АЖ лицензияси бекор қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Agro Invest Sug’urta” акциядорлик жамиятининг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

Молия вазирлигидан хабар беришларича, “Agro Invest Sug’urta” АЖ лицензиясининг бекор қилинишига Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2016-йил 24-майдаги қарори асос бўлган.

2016-йил 28-июлдаги Тошкент шаҳар апелляцион судининг қарори билан Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2016-йил 24-майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

2016-йил 21-сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация тартибидаги қарори билан Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2016-йил 24-майдаги қарори ҳамда 2016-йил 28-июлдаги Тошкент шаҳар апелляцион судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

2016-йил 27-сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан “Agro Invest Sug’urta” акциядорлик жамиятига вақтинчалик раҳбарият тайинланди, дейилади Молия вазирлиги хабарида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг