Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 16/09/2021 “Aгар мамлакат ислоҳотларни давом эттирса, Ўзбекистон келажаги порлоқ бўлади” – деди Каан Терзиоглу “Financial Times” нашрига берган интервьюсида
“Aгар мамлакат ислоҳотларни давом эттирса, Ўзбекистон келажаги порлоқ бўлади” – деди Каан Терзиоглу “Financial Times” нашрига берган интервьюсида

 

Aгар мамлакатда ислоҳотлар давом этса, Ўзбекистон келажаги порлоқ бўлади. Бу ҳақда VEON Group бош ижрочи директори Каан Терзиоғлу Британиянинг Financial Times нашрига маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, VEON UnitelМЧЖ (Beeline Uzbekistan савдо белгиси) эгаси ва мамлакат телекоммуникация бозорининг йирик хорижий сармоядоридир. 

“Financial Times” мақоласида иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган ислоҳотлар дастури туфайли Ўзбекистон пандемияга қарамай инвесторларнинг эътиборини жалб қилишда давом этаётгани қайд этилган.

Экспертларнинг таъкидлашича, валюта бозорини эркинлаштириш, солиқ тизимидаги ислоҳотлар, маълумот олиш ва узатишни осонлаштириш аллақачон ижобий натижалар берган.

Қайд этамиз, VEON дунёнинг 9 мамлакатида 213 миллиондан ортиқ абонентга эга бўлган телекоммуникация ва Интернет хизматларининг глобал провайдери ҳисобланади. Ўзбекистонда компания Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатувчи Unitel МЧЖга эгалик қилади.  

“Beeline Uzbekistan”да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан сўнг, VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард доллардан зиёд сармоя киритди, Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси доирасида ўз фаолияти давомида 1,7 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг