• Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №760/759-сонли “Афросиёб” электропоезди ҳар куни эрталабки соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 16:48 да Қарши вокзалидан ортга қайтади.
• Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №762/761-сонли электро поезд ҳар куни эрталабки соат 7:30 да пойтахтдан жўнаб, шу куни соат 15:51 да Бухоро вокзалидан ортга қайтади.
• Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида йўлга қўйилган №764/763- сонли юқори тезликдаги электропоезд ҳар куни эрталабки соат 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00 да Самарқанд вокзалиданТошкентга қайтади.
Шунингдек, мазкур санадан бошлаб, Тошкент – Бухоро йўналишидаги “Шарқ”, Тошкент – Қарши йўналишидаги “Регистон” ҳамда №380/379- сонли Тошкент – Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди. Бу борада белгиланган ўзгаришларни www.раилwай.уз, www.узраилпасс.уз сайтларидан, ёки 1005 қисқа телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.
Эслатма: Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” электропоездига 10 апрель кунидан кейинги қатнов кунларига чипта харид қилган йўловчилар ҳаракат жадвалига киритилган ўзгаришларни инобатга олишлари сўралади. Яъни, шу кундан бошлаб поезд Бухорога соат 8:00 да эмас, балки 7:30 да ҳаракатлана бошлади. Харид қилинган чипталарни – чиптахонадан алмаштирмасдан туриб янги кўрсатилган вақтда фойдаланишинлари мумкин.