Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) –Африкадаги «Идай» тропик ҳаво оқими сабаб қурбон бўлганлар сони 847 нафарга етди деяхабар бермоқда ЎзА.
Мозамбик, Малави ва Зимбабвега ёпирилган «Идай» тропик циклони сабаб юзага келган тошқинлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 847 кишига етди, яна минглаб кишилар ёрдамга муҳтож, деб хабар бермоқда Reuters. Энг кўп талофот Мозамбик ҳисобига тўғри келади. Бу ерда 14 март кунидан буён 602 киши қурбон бўлган. Зимбабвега эса довуллар 16 март куни ёпирилди. Бу ерда 185 киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ, БМТ бош котиби Антониу Гуттериш 700 дан ортиқ киши халок бўлгани ҳақида баёнот берганди. Табиий офатдан 3 миллионга яқин киши жабр кўрган. Уларнинг аксарияти Мозамбикда яшашади.
“Идай” тропик ҳаво оқими кучли ёғингарчиликларга сабаб бўлди, бу эса Зимабабве, Малави ва Мозамбикда электр энергияси таъминотида узилишларга олиб келди. Ёмғирлар мавсуми Мозамбикда одатда октябр ойида бошланади ва ҳар йили ўнлаб қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлади. 2015 йилда бу мамлакатда 110 киши табиий офат сабабли қурбон бўлганди.