Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда сезилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Тошкент” сейсмостанциясининг берган бирламчи маълумотига кўра, 2018 йилнинг 31 январь куни соат 12:08 да Республикамизнинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Зилзиланинг маркази Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 517 км узоқликда Афғонистоннинг Ҳиндиқуш тоғларига тўғри келади. Зилзила марказида қайд этилган зилзила магнитудаси М=6,0 ни ташкил этди.
Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 3-4 балл, Фарғонада 3,5 балл, Қашқадарёда 4 балл, Бойсунда 4 баллни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмади.