Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 21/07/2020 Aфғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш бўйича фикр алмашилди
Aфғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш бўйича фикр алмашилди

 

2020 йил 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг Aфғонистон бўйича Махсус вакили Катсухито Такахаши билан онлайн музокаралар ўтказди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япониянинг Aфғонистон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, тўғридан-тўғри афғонлараро ички музокараларни тезроқ бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Япония томони мамлакатимиз раҳбариятининг узоқ муддатли афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатни минтақавий сиёсий ва иқтисодий жараёнларга интеграция қилиш борасида олиб бораётган сиёсатини юқори баҳолади.

 

Aфғонлараро тинчлик музокараларини илгари суриш, шунингдек, иқтисодий йўналишдаги Ўзбекистоннинг юқори нуфузи ва ролини инобатга олган ҳолда, Катсухито Такахаши “Япония-Ўзбекистон-Aфғонистон” уч томонлама маслаҳат шаклини яратишни таклиф қилди.

 

Aфғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг