Учрашувда аввал бўлиб ўтган олий даражадаги ва бошқа икки томонлама музокаралар чоғида эришилган келишувлар доирасида Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Афғонистон раҳбарининг вакиллари икки мамлакат иқтисодиётининг етакчи секторлари раҳбарлари иштирок этган ва Тошкент шаҳрида ўз ишини ниҳоясига етказган Савдо, транспорт ва энергетика бўйича Ўзбекистон-Афғонистон ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи мажлиси якунлари бўйича таасуротларини сўзлаб берди.
Таъкидланганидек, мазкур тадбир қўшма фаолиятнинг, жумладан савдо, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ва ўзаро манфаатли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишга имкон берди.
Мулоқот давомида 2017-йилда бўлажак учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Музокараларда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.