Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 27/02/2019 Адлия вазирлиги ва USAIDсуд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича 10 миллион долларлик қўшма дастурни амалга оширмоқда
Адлия вазирлиги ва USAIDсуд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича 10 миллион долларлик қўшма дастурни амалга оширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 

Тошкентда АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID)нинг  Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотига доир  дастури тақдимоти ўтказилди. Тадбирда адлия вазири Р.Давлетов, USAID ва бошқа халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун: USAIDнинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича дастури (JRUP)нинг амалга оширилиши умумий миқдори 10 млн АҚШ долларидан ошиқ маблағни ташкил этади. Дастур 3 йиллик муддатни ўз ичига  қамраб олган бўлиб,  мамлакатимиз ҳукуматининг  қонун устуворлигини таъминлаш,  қонунчилик ва  суд-ҳуқуқ тизимини  янада ислоҳ қилиш ҳамда республикада  фуқаролик жамиятини  ривожлантириш каби саъй-ҳаракатларини  қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Дастурнинг асосий мақсадлари – қонун устуворлигини таъминлашни қўллаб-қувватлаш, юристлар ва суд-ҳуқуқи тизими ходимларининг малакасини ошириш, фуқаролик жамияти ва ННТ учун қулай ҳуқуқий муҳитни шакллантиришдир.

Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистонда кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Суд ҳокимияти ва кафолатларининг чин мустақиллигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, суд жараёнида тортишувлилик тамойилини тўлиқ амалга ошириш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизимини  такомиллаштиришга йўналтирилган қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини  ислоҳ қилиш -  устувор йўналишлардан саналади.

USAID нинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотига доир дастурининг амалга оширилиши ўтган йилнинг 8 июнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва USAID ўртасида изоланган Қонун устуворлигини  мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро англашув меморандумида кўзда тутилган. Бу давлатимиз раҳбарининг АҚШга амалга оширган давлат ташрифи доирасида  адлия вазирининг Вашингтон шаҳрида имзолаган  келишувларининг  мантиқий давоми бўлди. Меморандум суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларини амалга ошириш ва имплементация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлашда асос бўлиб хизмат қилади.

USAIDнинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотига доир дастури Адлия вазирлиги  ҳамда турли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда амалга  оширилади. Мазкур дастур 2017-2021 йилларда Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий мақсадларга эришишга янгича туртки бўлади. Хусусан, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дунёдаги энг яхши амалиётларни жорий этиш, юристлар салоҳиятини  ошириш  ҳамда фуқаролик жамияти  институтлари ва НТТ лар фаолияти учун  қулай муҳитни  янада ривожлантириш кўзда тутилган. Хусусан, юристлар малакасини ошириш бўйича янги имкониятлар яратилади, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, кутубхоналар, онлай-таълим ва тадқиқот ресурслари имкониятларини кенгайтириш мақсадида АҚШ университетлари билан шериклик муносабатлари ўрнатилади. Шунингдек, фуқаролар ва жамоатчилик иштирокидаги назорат механизмларини ишлаб чиқиш моделларини яратиш ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, ахборот билан таъминлаш ва ҳуқуқий ислоҳотларни мониторинг қилиш учун фуқаролик жамиятининг имкониятларини ривожлантириш масалалари ҳам режалаштирилган.

Манба: Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг