Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 26/04/2024 Адлия вазирлиги «Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмак бериш» лойиҳасида иштирок этмоқда
Адлия вазирлиги «Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмак бериш» лойиҳасида иштирок этмоқда

Адлия вазирлиги Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг «Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмак бериш» лойиҳасида иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 26 апрель куни адлия вазири Акбар Тошқулов ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг «Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмак бериш» лойиҳаси раҳбари Christoph Kopecky ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида Адлия вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Жумладан, ҳамкорлик доирасида маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди, Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги янги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди, мутахассисларнинг билим ва кўникмалари оширилди.

Жаноб Копеcкй Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда, хусусан маъмурий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларда Адлия вазирлигининг ўрни муҳим эканлигини билдириб, ушбу вазифаларни янада самарали амалга оширилишида Германия томони кўмак кўрсатишда давом этишини маълум қилди.

Учрашув давомида томонлар «Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмак бериш» лойиҳаси доирасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар дастурини имзоладилар.

Ушбу дастурда Фуқаролик кодекси ва «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирларини ишлаб чиқиш, маъмурий актларни судгача кўриб чиқиш, ўзгартириш ҳамда қисман ёки тўлиқ бекор қилиш соҳасида тажриба алмашиш, давлат хизматларини кўрсатиш масалалари, Адлия вазирлиги ходимлари, ЮМОМ ҳамда ТДЮУ ўқитувчилари ва тингловчилари учун ГИЗ экспертлари иштирокида тадбирлар ўтказиш ва бошқалар назарда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг