Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2019 Адлия вазирлиги ҳузуридаги мультимедиа маркази: таҳлилий контент ва креатив ёндашув
Адлия вазирлиги ҳузуридаги мультимедиа маркази: таҳлилий контент ва креатив ёндашув

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019 йилнинг 1 февраль куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги энг янги IТ-технологиялари ва рақамли ускуналар билан жиҳозланган Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази тақдимоти бўлиб ўтди. Президентимизнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан Адлия вазирлиги олдига қўйилган долзарб вазифалар ижроси доирасида марказ ўз фаолиятини мутлақо янги форматда давом эттиради. Муҳим мезонлар сифатида жамоа сифат, таҳлил, креатив ёндашув ва инновацион ечимни белгилаб олган.

Мультимедиа марказида ижод қилиш учун барча шароитлар яратилган. Махсус декорацияли ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бир нечта студия фаолият юритиб, уларга мамлакатимизнинг етакчи телеканаллари ҳам ҳавас қилса арзийди. Бу ерда ток-шоу ва турли форматдаги дастурларни суратга олиш мумкин. Оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилиш, жумладан юзма-юз интерактив учрашувлар, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун махсус медиа майдончалар яратилган. Марказни техник жиҳатдан жиҳозлаш — LED-экранлар, камералар, ёритгичлар, кўп функцияли овоз ёзиш тизими ва бошқа аппаратура жамоага энг дадил медиа лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан ҳужжатли фильмларни суратга олиш имконини беради.

Шу тариқа, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази — бу нафақат адлия органлари ва муассасалари манфаатларини ҳимоя қилувчи PR-марказ, балки аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини ва саводхонлигини ошириш, давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш воситаси, аҳолини қийнаб келаётган масалалар бўйича ишончли ва объектив ахборот манбаси, энг асосийси фуқаролар билан самарали ҳар томонлама алоқа ўрнатиш механизми ҳамдир.

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг