Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 12/07/2024 Адлия вазирлиги Евросиё патент ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Адлия вазирлиги Евросиё патент ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Вазир ўринбосари М.Икрамов бошчилигидаги делегация 2024 йилнинг 9–17 июль кунлари бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо давлатлар Бош ассамблеяси йиғилишининг 65-сессияси доирасида Адлия вазирлиги ва Евросиё патент ташкилоти (ЕПТ) ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Евросиё патент ташкилоти минтақавий ташкилот бўлиб, ЕПТ 1995 йил 12 августда ташкил этилган ва ихтиро ва саноат намуналари соҳасида ихтисослашган ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунга қадар 8 та давлат, хусусан, Россия Федерацияси, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон ва Туркманистон ушбу ташкилотнинг аъзосидир.

ЕПТ патентлар бўйича талабномаларни экспертизадан ўтказади ва ЕПТга аъзо бўлган барча давлатларда бир хил кучга эга бўладиган ихтиро ҳамда саноат намуналари учун патентларни тақдим этади.

Икки томонлама ҳамкорлик бўйича англашув меморандумида томонлар қатор йўналишларда, жумладан, экспертиза жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича тажриба алмашиш, интеллектуал мулк соҳасида кадрларни тайёрлаш, интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш бўйича ваколатлари доирасида ҳамкорлик қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг