Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 10/06/2024 Адлия вазири Бирлашган Араб Амирликлари Федерал миллий кенгаши спикерининг биринчи ўринбосари билан учрашди
Адлия вазири Бирлашган Араб Амирликлари Федерал миллий кенгаши спикерининг биринчи ўринбосари билан учрашди

Хабарингиз бор, адлия вазири А.Тошқулов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида ишчи ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида адлия вазири Бирлашган Араб Амирликлари Федерал миллий кенгаши спикерининг биринчи ўринбосари, Дубай Халқаро арбитраж маркази Директорлар кенгаши раиси ва Дубай Савдо палатаси Маслаҳат кенгаши раиси Тариқ Ҳумаид Ал-Таер билан учрашди.

Учрашув аввалида А.Тошқулов сўнгги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасида дўстона муносабатлар тобора мустаҳкамлашиб бораётгани, мамлакатларимиз парламентлари, ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида яқин ҳамда конструктив мулоқот йўлга қўйилгани, инвестициялар учун яратилаётган шароитлар ва кафолатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тариқ Ҳумаид Ал-Таер жаноби олийлари Ўзбекистон ишончли дўст ва вақт синовидан ўтган ҳамкор эканлигини, оҳирги йиллар икки давлат муносабатлари шиддатлик билан ривожланиб бораётганлигини ва бу алоқалар халқларимиз учун ўзаро манфаатли эканлигини билдирди.

Ўзбекистон ва БАА ўз стратегик мақсадларга эга эканлиги, ушбу мақсадлар кўп йўналишларда ўхшаш эканлигини ҳамда икки
давлатнинг ҳукуматлараро комиссиялари жуда самарали фаолият юритаётганлиги таъкидлаб, икки давлат ўртасида ишлаб чиқилган Стратегик шериклик шартномасини қабул қилиниши келгусида ушбу алоқаларни янги босқича олиб чиқишини маълум қилди.

Шунингдек, Амирликлар томони Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб қувватлашди ҳамда ушбу суд фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича кўмак беришга тайёр эканлигини билдиришди.

Тариқ Ҳумаид Ал-Таер жаноби олийлари инвестицион жозибадорликни оширишда нафақат сифатли қонунчилик базасини яратиш ва балки инвесторлар капиталининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш муҳимлигини, бундай турдаги судлар ушбу мақсадларга хизмат килишини қайд этди. 

Учрашув якунида, А.Тошқулов давлатлар ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқ ва адлия соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида БАА Парламенти ва Ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг