Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзелтехсаноат" уюшмасига "Аcwа Power" компаниясининг Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш лойиҳаси раҳбари ташриф буюрди.
Уюшма раиси ўринбосари Жаҳонгир Жамалов хорижий компания вакиллари билан музокара олиб борди.
Юртимизда "Аcwа Power" компанияси томонидан амалга оширилаётган йирик энергетика лойиҳаларига малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш музокара марказида бўлди.
Шундан сўнг, хорижий компания вакиллари уюшма ҳузурида жойлашган "Eltech-Malaka" ўқув маркази фаолияти ва унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Бир неча кун аввал старт берилган ўқув курслари тингловчилари ва ўқитувчилар билан мулоқот олиб бордилар.
Уюшма ҳузуридаги "Eltechlab" лабораторияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишган меҳмонлар уни юқори баҳоладилар.
Хорижий компания вакиллари юртимизда энергетика сектори учун малакали ходимлар тайёрлаш бўйича сармоя ва маълум режаларга эга эканликларини ва бунда уюшма билан ҳамкорлик қилишдан маъмнун бўлишларини таъкидладилар.
Ўз навбатида уюшма вакиллари ҳам бу каби ҳамкорлик алоқаларидан манфаатдор эканликларини, маҳаллий электротехника корхоналарида ҳам бугунги кунда малакали кадрларга эҳтиёж катталигини билдирдилар.
Ташриф якунида томонлар мазкур йўналишда биргаликда ишлашга келишиб олдилар."Аcwа Power" компанияси билан малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди
Бугун "Ўзелтехсаноат" уюшмасига "Аcwа Power" компаниясининг Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш лойиҳаси раҳбари ташриф буюрди.
Уюшма раиси ўринбосари Жаҳонгир Жамалов хорижий компания вакиллари билан музокара олиб борди.
Юртимизда "Аcwа Power" компанияси томонидан амалга оширилаётган йирик энергетика лойиҳаларига малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш музокара марказида бўлди.
Шундан сўнг, хорижий компания вакиллари уюшма ҳузурида жойлашган "Eltech-Malaka" ўқув маркази фаолияти ва унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Бир неча кун аввал старт берилган ўқув курслари тингловчилари ва ўқитувчилар билан мулоқот олиб бордилар.
Уюшма ҳузуридаги "Eltechlab" лабораторияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишган меҳмонлар уни юқори баҳоладилар.
Хорижий компания вакиллари юртимизда энергетика сектори учун малакали ходимлар тайёрлаш бўйича сармоя ва маълум режаларга эга эканликларини ва бунда уюшма билан ҳамкорлик қилишдан маъмнун бўлишларини таъкидладилар.
Ўз навбатида уюшма вакиллари ҳам бу каби ҳамкорлик алоқаларидан манфаатдор эканликларини, маҳаллий электротехника корхоналарида ҳам бугунги кунда малакали кадрларга эҳтиёж катталигини билдирдилар.
Ташриф якунида томонлар мазкур йўналишда биргаликда ишлашга келишиб олдилар.