Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ва Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасига Aбхазия ҳудудида бўлиб турган 400 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг Ватанга қайтишда кўмак бериш тўғрисидаги мурожаатлари келиб тушди.
Ушбу муаммони зудлик билан ҳал этиш мақсадида мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси Россия томонига ҳамюртларимизни Ватанга қайтариш учун уларнинг Россия чегарасини кесиб ўтишларига рухсат олиш юзасидан яна бир бор тегишли мурожаат юборган.
Ёрдамга муҳтожлардан (аёллар, ҳомиладорлар, қариялар ва болалар) иборат Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини шу йилнинг октябрь ойи бошларида Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилган.
Қолган фуқаролар Россия томонидан Давлат чегарасини транзит мақсадида кесиб ўтишга рухсат берилгандан кейин Ўзбекистонга қайтарилади.