Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 05/07/2016 Абитуриентлар учун IUT тўғрисида маълумот олиш учун қўшимча каналлар
Абитуриентлар учун IUT тўғрисида маълумот олиш учун қўшимча каналлар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қабул даврида абитуриентларда Университет фаолияти борасида кўплаб саволларнинг пайдо бўлишини инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) анча машҳур Telegram сервисида бот ва алоҳида канални ишга туширди.

Эндиликда Telegram мессенжери фойдаланувчилари Telegram мессенжерининг қидирув матнида @iutuz_bot сўзини киритиб IUT ботга, ҳамда @inha_uz сўзини киритиб, каналга обуна бўлишлари мумкин.

Бот ёрдамида обуначилар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг фаолияти, инфратузилмаси, янгиликлари билан танишишлари мумкин. Мазкур бот маълумотларни ўзбек ва инглиз тилида тақдим этади. IUT канали эса ўз навбатида обуначиларни университетнинг энг сўнгги янгиликлари ва эълонлари билан таништириб боради.

Маълумки, IUT га ҳужжатларни топшириш жорий йилнинг 14-июль куни якунланади. Шу муносабат билан ҳужжат топшираётган абитуриентларда кўплаб саволлар пайдо бўлади. Агарда абитуриентлар бизнинг бот ва расмий каналимизга обуна бўлишса – осонликча ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб топишлари мумкин!

Сўнгги маълумотларга кўра, Telegram Ўзбекистондаги энг оммавий мессенжерлардан ҳисобланади. Замон билан ҳамнафас бўлиш мақсадида IUT маъмурияти талабалар орасида Telegram бот ва канални яратиш борасида танлов эълон қилди. Мазкур лойиҳа талабаларга беҳисоб тажриба, университетга эса тайёр маҳсулот бериб, икки томонлама фойдали бўлди. Ўйлаймизки, маълумот тарқатувчи янги канал IUTни мақсадли аудитория орасида янада кўпроқ танилишига кўмак беради.

IUTнинг боти ва расмий канали университет талабаси Шахзод Бохиджонов томонидан “Telegram бот ва IUT каналини яратиш бўйича” танлов доирасида яратилди. Танлов IUT талабалари орасида ўтказилиб, ғолиб Корея Республикасидаги Инҳа университетининг 2016-йил июль-август ойларида ўтадиган Ёзги мактабида бепул иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг