Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтиб, расман «Манчестер Сити» клубининг янги ўйинчисига айланади.
Шанба куни чоп этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Париждан Манчестерга хусусий самолётда пайшанба куни кечқурун учиб келган. У ерда тиббий кўрикдан ўтган.
«Манчестер Сити» ва Франциянинг «Ланс» клублари ўртасида трансфер 40 миллион евро миқдоридаги суммага (бонуслар билан бирга) келишилган. 20 ёшли футболчи 4,5 йиллик шартнома имзолади, уни яна 12 ойга узайтириш имконияти мавжуд.
Ижтимоий тармоқларда Ҳусановнинг «Манчестер Сити»нинг янги формасидаги суратлари пайдо бўлди. У 45-рақамли формада кўриниш берган.
Суратларда у «Этиҳад Стэдиум»нинг футбол операциялари директори Чики Бегиристайн ва ўз вакили билан бирга тушган. Шунингдек, клубнинг бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги футболчи билан суратга тушган.
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида расмий эълон яқин кунларда кутилмоқда.